Хабарлар

  • Ўзбекистоннинг 2016 йилдаги энг яхши 7та футболчиси

  • Рукн: Янгиликлар » ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
  • Ўтган ҳафтада Олий Лиганинг энг яхши футболчиларини санаган эдик. Бу сафар ўз одатимизга биноан, «Ўзбекистоннинг 2016 йилдаги энг яхши футболчиси» номига муносиб футболчиларни сараладик.

    ЭЛДОР ШОМУРОДОВ
    Клуби: «Бунёдкор»
    Мавсумдаги ўйинлар сони: 50
    Голлари: 14

    21 ёшли Элдор 2016 йилда нақд 50 та учрашувда майдонга тушди. Йил давомида миллий терма жамоада асосий таркибда ўйнади. «Бунёдкор»нинг етакчисига айланди. Жамоа Чемпионлар Лигасига ўтиш ўйинлари орқали йўл олди. Ҳал қилувчи баҳсда айнан Элдорнинг икки голи жамоага «Ал Шабаб» устидан ғалаба келтирди. Ярим-ҳимоячи трансфер билан шуғулланувчи Россия компанияси билан шартнома имзолади. Руслар унинг Европада ўйнай олишига ишонмоқда. Шомуродов терма жамоадаги ўйинлари билан мухлисларнинг танқидларига сабаб бўлганига қарамай, у мураббийларнинг кўрсатмаларини аниқ бажарди. Юқоридаги омиллар Элдорни Ўзбекистоннинг жорий мавсумдаги энг яхши футболчилари қаторига қўшишимизга имкон беради.

    МАРАТ БИКМАЕВ
    Клуби: «Локомотив»
    Мавсумдаги ўйинлар сони: 46
    Голлари: 15

    Марат «Локомотив» билан Ўзбекистон чемпиони бўлди, мамлакат кубогини қўлга киритди. Клубининг ғалабаларига муносиб ҳисса қўшди, лекин Марат бу йил терма жамоада яхшироқ ўйнади. Сергеев майдонда ҳеч нарсани уддалолмай турган бир вақтда Марат жамоамизнинг асосий ҳужумчисига айланди. Унинг Хитойга урган голини эсланг. Бундай маҳорат билан узоқ бурчакни нишонга олиш ҳазилакам иш эмас, ҳаддан ташқари ёпиқ ўйин кўрсатаётган рақибга қарши. Ёки Кореядаги голи. Қайси ҳужумчимиз ўша вазиятда бундайин совуққонлик билан ҳаракат қила оларди? Марат кўп клубларда ўйнади, «Алания» сафида Европа Лигасида ҳам қатнашди, лекин айнан 2016 йил у учун фаолиятидаги энг яхшиси бўлди. Чунки ҳар қандай футболчи асосий терма сафида  бўлсагина яхши ўйнаяпман, дейиши мумкин.

    САРДОР РАШИДОВ
    Клуби: «Ал Жаиш»
    Мавсумдаги ўйинлар сони: 57
    Голлари: 23

    Сардор терма жамоада охирги вақтларда яхши ўйин кўрсата олмаётган бўлса-да, мавсум футболчимиз учун ёмон ўтгани йўқ. Қатарда чемпионат ноябрда бошланишини ҳисобга олсак, ўтган йил бошланган мавсумда Сардор 57 ўйинда майдонга тушди. Бу ўйинларда 23 марта гол урди. Терма жамоа сафида 5 марта. Натижалардан кўриниб турибдики, Сардор сермаҳсул ўйин кўрсатди. Лекин мухлислар ундан кўпроқ нарса кутишганди. Айниқса, терма жамоа сафида. У энг муҳим ўйинларда йўқолиб қолди. Керак вақтда голлар ура олмади. Натижада асосий таркибдан тушиб қолди. Лекин клубдаги ўйинлари, Чемпионлар Лигасининг ярим финалигача етиб борганини инобатга олмай бўлмайди. Ўтган йилда бўлгани каби Сардор бу йил ҳам энг яхшилардан бўлди.

    ТЕМУРХЎЖА АБДУХОЛИҚОВ
    Клуби: «Локомотив»
    Мавсумдаги ўйинлар сони: 46
    Голлар: 31

    Йилнинг энг яхши футболчисини аниқлашда асосан футболчининг терма жамоадаги ўйинларига эътибор қаратилади. Лекин мураббийнинг шахсий адовати сабаб термада ўйнамаётган футболчи мамлакатнинг бош жамоасида ўйнамаслиги учун айбдор эмас. Бу ўз манфаатларидан жамоа манфаатларини устун қўя олмайдиган мураббийнинг хатоси. Темурхўжа «Локомотив»нинг Ўзбекистон чемпиони бўлиши учун катта иш қилди. У жамоа тўпурари бўлди. Энг муҳим голларни урди. Кубок финалида ҳам ягона голга айнан у муаллифлик қилди. Чемпионлар Лигасида ҳам яхши ўйнади ва жамоаси билан чорак финалгача етиб борди. Ўзбекистоннинг энг кучли жамоаси сафида энг яхши бўлди. Шу сабаб у йилнинг энг яхши футболчилари қаторидан ўрин олишга муносиб.

    АЛЕКСАНДР ГЕЙНРИХ
    Клуби: «Ордабаси»
    Мавсумдаги ўйинлари сони: 35
    Голлари: 14

    Қосимов вақтида терма жамоадан тушиб қолган Саша, Бабаян жамоага келгач, яна бош жамоага қайтди ва ўйини очилиб кетди. Терма жамоамизнинг руҳий етакчиси ва устунига айланди. Бу руҳий кўтаринкилик Гейнрихнинг клубдаги ўйинларига ҳам таъсир қилмай қолмади. У «Ордабаси» етакчисига айланди ва Қозоғистон чемпионати тўпурарларидан бўлди. Терма жамоадаги ўйинлари эса таҳсинга сазовор. Сурия билан Тошкентдаги, Қатар билан меҳмондаги ўйинларни эсланг. Қозоғистонда 4 жамоа Еврокубоклар саралашида қатнашади. Биринчи учта ўрин соҳиблари ва кубок эгаси. «Ордабаси» чемпионатда 4-ўринни эгаллади, лекин омадли Гейнрихнинг жамоаси бахтига кубок ҳам мамлакат чемпионига насиб қилди ва 4-йўлланма айнан уларга насиб этди. Бунда Сашанинг ўрни катта бўлди.

    ВИТАЛИЙ ДЕНИСОВ
    Клуби: «Локомотив» (Москва)
    Мавсумдаги ўйинлари сони: 65
    Голлари: 0

    Терма жамоа сафида энг барқарор ўйин кўрсатадиган футболчи айнан Денисов. Рус журналистларининг наз-дида, Денисов Россия Премьер-Лигасидаги энг яхши чап қанот ҳимоячиси. У Россияда ҳам яхшигина обрўга эга бўлиб улгурди. Терма жамоа сафида доим асосий таркибда ўйнади ва нафақат қанотда, марказий ҳимояда шерикларига ёрдам берди. Ўтган йил Одил Аҳмедов Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлганди, ундан олдинги йил эса бу унвон айнан Денисовга насиб қилган. Бу мавсумда ҳам Денисов ҳимоячи бўлишига қарамай, энг яхши футболчилардан бўлди.

    ОДИЛ АҲМЕДОВ
    Клуби: «Краснодар»
    Мавсумдаги ўйинлари сони: 65
    Голлари: 6

    Терма жамоа етакчиси ва сардори Одил Аҳмедов мавсумни жуда яхши ўтказди. Тўғриси, Миржалол Қосимовдан кейин ҳеч бир футболчи терма жамоа учун бунчалик муҳим фигурага айлана олмаган эди. Ҳаттоки икки марта Осиёда тенгсиз бўлган Сервер Жепаров ҳам. Одил «Краснодар»да ҳам жамоа етакчиларидан бўлди. Мухлислар уни энг яхши 3 футболчи қаторига киритишди. Тошкентдаги Эронга қарши ўйинда билдик, Одил биз учун қанчалик муҳим футболчи эканини. Одил ўйнамаган ўша ўйинда жамоанинг умуман ўйини очилмади. Марказ бўм-бўш бўлиб қолди. Бошқа ўйинларда ҳам Одил ҳақиқий сардорларга хос ҳаракат қилди ва бизнингча, 2016 йилнинг энг яхши футболчиси номига айнан Аҳмедов муносиб.

    Ўткир ЖАЛОЛХОНОВ, «Эрудит Спорт» газетаси.

  • Манба: www.erudit-sport.uz   

  • Ўқилган: 4426. Фикрлар: 0. Сана: 12.01.2017 12:03.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Чемпионатлар

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Франция 4 10
2 Голландия 4 7
3 Швеция 4 7
4 Болгария 4 6
5 Беларусь 4 2
6 Люксембург 4 1

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Швейцария 4 12
2 Португалия 4 9
3 Венгрия 4 7
4 Фарер ороллари 4 4
5 Латвия 4 3
6 Андорра 4 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 4 12
2 Шимолий Ирландия 4 7
3 Озарбайжон 4 7
4 Чехия 4 5
5 Норвегия 4 3
6 Сан-Марино 4 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ирландия 4 10
2 Сербия 4 8
3 Уэльс 4 6
4 Австрия 4 4
5 Грузия 4 2
6 Молдавия 4 1

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Польша 4 10
2 Черногория 4 7
3 Дания 4 6
4 Руминия 4 5
5 Арманистон 4 3
6 Қозоғистон 4 2

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 4 10
2 Словения 4 8
3 Словакия 4 6
4 Литва 4 5
5 Шотландия 4 4
6 Мальта 4 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 4 10
2 Италия 4 10
3 Исроил 4 9
4 Албания 4 6
5 Македония 4 0
6 Лихтенштейн 4 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 4 12
2 Греция 4 10
3 Босния ва Герцеговина 4 7
4 Кипр 4 3
5 Эстония 4 3
6 Гибралтар 4 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Хорватия 4 10
2 Украина 4 8
3 Исландия 4 7
4 Туркия 4 5
5 Финляндия 4 1
6 Косово 4 1

Мухлислар нима деяпти?

12.01.2017 09:17
CARLOS63

Нумон Ҳасанов, адашмасам, 15 йиллар аввал Насаф сафида Осиё чемпионлар кубогида араб жамоаларидан бирига ҳал қилувчи ўйинда узоқ масофадан ажойиб ҳал қолувчи гол урганди, яхши эслолмайману, аммо уйинни тугридан тугри эфирда, тулиқ кургандим

21.11.2016 14:32
STIG

Яхши хабар айникса биз узбек мухлислари учун. Даже Россияда Матч-ТВ уюшмаси ЛаЛига кимматлиги учун курсатмаётган бир вактда бизникилар бунга бефарк булмаганликларини узи ЖУДА КАТТА ГАП.

Келгусида омад ва бунданда купини кутиб коламиз.

15.11.2016 20:36
Манчестер

Салом фанатдошлар!
Шу анчадан бери сайтда коммент колдирмаятгандим.
Асабни асрайлик ва реал куз билан бахо берайлик. Узбекистонни Кореяни уйида ютишига ишониш бу реалликдан анча йирок нарса эмасми? Бизни легионерларимиз Россия чемпионатидан нарига утмаган. Корея футболчиларини ярмидан купи Европани чемпионатларида туп суриб келади. Болаларда хакикатдан ютишга иштиёк баланд эди ва бу куриниб турди.Лекин очик тан бериш керак бизни савия, чемпионатимиз колаверса футболчиларимиз савияси хали Кореядан илгарилаб кетмаган десам кимдир ишонмаслиги мумкинми? Биз факат мужиза туфайли ютишимиз мумкин эди, лекин мужиза руй бермади. Балки жавоб уйинида мужиза руй берар. Мужиза руй беришини жуда-жуда хохлардим.

FUT.uz. "Football Media News" MChJ, 2016 yil