Хабарлар

  • Жамшид Саидов: «Бухоро»дан ҳеч ким норози бўлиб кетмайди

  • Рукн: Янгиликлар » ОЛИЙ ЛИГА
  • Охирги пайтларда “Бухоро” клуби атрофида ҳам турли гап-сўзлар пайдо бўлмоқда. Дарҳақиқат, айрим етакчи ўйинчилар клубни тарк этишмоқда.

    Бунга сабаб сифатида қарздорлик анчагина эканлиги айтилмоқда. Бир томондан қараганда, ўтган йили 4-ўринни эгаллаган жамоада бу каби қарздорликлар тўпланиб қолганлиги таажжубланарли. Бунинг устига бухороликлар ҳали жиддий трансферни амалга оширишгани ҳам йўқ. Асосий таркиб ўйинчилари эса бошқа клубларга кетишмоқда. Бундай вазиятда эса жамоа бош мураббийи Жамшид Саидовга берадиган саволларимиз йиғилиб қолганди. У бизга қишки тайёргарлик йиғини ҳақида маълумот бергач, бир қатор саволларга жавоб олдик.

    -   4 январдан Тошкентда йиғин бошладик. Кунига икки маҳалдан шуғулланяпмиз. Эрталаб “Обод” стадионда, кечки пайт эса “NBU-Осиё” майдонидан фойдаланяпмиз. Режа бўйича ўртоқлик ўйинларини ўтказамиз. “Нефтчи”, “Обод” ва “Навбаҳор” жамоалари билан майдонга тушамиз. Тошкентда 20 январга қадар шуғулланамиз. Ундан сўнг йиғинни қаерда давом эттиришимизни вақт кўрсатади. Балки яна Тошкентда қайтармиз.

    -   Жамоа олдига ҳам аниқ вазифа қўйилдими?

    -   Ўтган йили 4-ўринни қўлга киритдик. Мақсадимиз эса ўша натижани такрорлаш. Имкони қадар юқорироққа интилишга ҳаракат қиламиз.

    -   Охирги пайтларда “Бухоро” таркиби билан боғлиқ янгиликлар кўп тарқалмоқда. Бош мураббий сифатида бу вазиятга ҳам ойдинлик киритиб ўтсангиз яхши бўларди.

    -   У кетяпти ёки бу келяпти, деган миш-мишлар кўп чиқяпти. Мухлислар бу хабарларни ўқиб хар ҳил хаёлларга боришяпти. Бироқ бу каби миш-мишларга ишонмасликларини истардим. Биз албатта ўтган йилги таркибни сақлаб қолмоқчимиз. Лекин йўқотишлар ҳам бўлди. Шавкат Муллажонов “Олмалиқ”қа ўтди. Дарвозабон Мухиддин Худоёровга жавоб бердик. Вадим Чемиртан эса “Бунёдкор”га кетди.

    -   Мурзоев ҳам...

    -   Эх, Мурзоев! Уни интервьюсини ўқидим, ўйлайманки, нотўғри бўлган.

    -   Артём Филипосян масаласичи?

    -   Унинг ҳам гапларини ўқидим. Биздан норози экан. Албатта Филипосян ҳам “Бухоро”ни тарк этади.

    -   Булардан бошқа клубни тарк этганлар йўқми?

    -   Ҳозирча йўқ.

    -   Шавкат Саломов ҳам клубни тарк этди, шекилли...

    -   Ҳали унинг масаласи аниқ эмас. Биласиз, У Малайзияда. Агар жамоаси билан келиша олмаса “Бухоро”га қайтиши ҳам мумкин. Биз Саломов билан доим алоқада бўлиб турибмиз. Ҳали шартнома тузгани йўқ.

    -   Клубни тарк этганларнинг ўрнини муносиб футболчилар билан тўлдириш масаласида қандай иш олиб бориляпти?

    -   Албатта, яхши савиядаги ўйинчиларни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз. Январь ойи энди бошланди. Ҳали февраль турибди. Барчасини вақт кўрсатади.

    -   Жамоангизда айни пайтда янги ўйинчилардан кимлар бор?

    -   Ҳали ҳеч ким қўшилмади. Селекция ишларини бироз кечроқ бошладик. Барибир янги футболчилар келишади.

    -   Азиз Ибрагимов келадими?

    -   У эрта-индин келади. Ибрагимов Чехияга кетганди. Бунинг учун биздан 10 кунга жавоб сўраган.

    -   Жасур Ҳасанов Германияга оёғини операция қилдириш учун кетганди...

    -   Жасур уйда. Операциядан кейин у бироз ётиши керак. Қачон сафга қайтишини вақт кўрсатади.

    -   Шунингдек, клубнинг футболчилардан қарздорлиги борлиги ҳақида эшитяпмиз. Ҳаттоки, 10 та ўйиндаги мукофот пуллари берилмаган экан...

    -   Менга қулоқ солинг: ҳозирги вазиятда барча клубларда молиявий муаммолар бор. Биз албатта ўтган йилги таркибдаги ўйинчиларни ҳисоб-китоб қиламиз. “Бухоро” клубида ўйнаган ҳеч бир футболчи ҳали шу кунга қадар норози бўлиб кетмаган. Барибир ҳамма қарздорликни вақти соати билан ҳал қиламиз. “Локомотив”, “Бунёдкор” каби клублардан ташқари қолган барча жамоаларда молиявий қийинчиликлар бор. Лекин биз албатта қарздорликни тўлаймиз. Бирортаси жамоамиздан норози бўлиб кетмайди.

    -   Бошқа легионер оласизларми?

    -   Кўрамиз. Легионер олиш учун вариантларимиз бор. Энди янги Чемиртанни топишимиз керак (кулади). Аммо легионер танлашда хато қилмаслигимиз керак.

    -   Жароҳат олиб операция столига ётган Мурзоев ва Филипосян бундай пайтда клубдан ёрдам бўлмаганлиги ҳақида айтишди.

    -   Биласизми, улар “Бухоро” клубидан, Бухоро халқидан рози бўлишлари керак. Лекин уларнинг пулларини албатта тўлаймиз. Аммо мухлислар кимнинг қанча хизмати текканлигини биладилар. Бу футболчилар биздан хафа бўлмасликларини истардим. Барибир улар ўз пулларини олишади. Ҳеч кимни алдаб кетмаймиз.

  • Манба: www.pfcbuxoro.com   

  • Ўқилган: 885. Фикрлар: 0. Сана: 11.01.2017 18:13.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Чемпионатлар

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Франция 4 10
2 Голландия 4 7
3 Швеция 4 7
4 Болгария 4 6
5 Беларусь 4 2
6 Люксембург 4 1

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Швейцария 4 12
2 Португалия 4 9
3 Венгрия 4 7
4 Фарер ороллари 4 4
5 Латвия 4 3
6 Андорра 4 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 4 12
2 Шимолий Ирландия 4 7
3 Озарбайжон 4 7
4 Чехия 4 5
5 Норвегия 4 3
6 Сан-Марино 4 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ирландия 4 10
2 Сербия 4 8
3 Уэльс 4 6
4 Австрия 4 4
5 Грузия 4 2
6 Молдавия 4 1

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Польша 4 10
2 Черногория 4 7
3 Дания 4 6
4 Руминия 4 5
5 Арманистон 4 3
6 Қозоғистон 4 2

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 4 10
2 Словения 4 8
3 Словакия 4 6
4 Литва 4 5
5 Шотландия 4 4
6 Мальта 4 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 4 10
2 Италия 4 10
3 Исроил 4 9
4 Албания 4 6
5 Македония 4 0
6 Лихтенштейн 4 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 4 12
2 Греция 4 10
3 Босния ва Герцеговина 4 7
4 Кипр 4 3
5 Эстония 4 3
6 Гибралтар 4 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Хорватия 4 10
2 Украина 4 8
3 Исландия 4 7
4 Туркия 4 5
5 Финляндия 4 1
6 Косово 4 1

Блоглар

Мухлислар нима деяпти?

12.01.2017 09:17
CARLOS63

Нумон Ҳасанов, адашмасам, 15 йиллар аввал Насаф сафида Осиё чемпионлар кубогида араб жамоаларидан бирига ҳал қилувчи ўйинда узоқ масофадан ажойиб ҳал қолувчи гол урганди, яхши эслолмайману, аммо уйинни тугридан тугри эфирда, тулиқ кургандим

21.11.2016 14:32
STIG

Яхши хабар айникса биз узбек мухлислари учун. Даже Россияда Матч-ТВ уюшмаси ЛаЛига кимматлиги учун курсатмаётган бир вактда бизникилар бунга бефарк булмаганликларини узи ЖУДА КАТТА ГАП.

Келгусида омад ва бунданда купини кутиб коламиз.

15.11.2016 20:36
Манчестер

Салом фанатдошлар!
Шу анчадан бери сайтда коммент колдирмаятгандим.
Асабни асрайлик ва реал куз билан бахо берайлик. Узбекистонни Кореяни уйида ютишига ишониш бу реалликдан анча йирок нарса эмасми? Бизни легионерларимиз Россия чемпионатидан нарига утмаган. Корея футболчиларини ярмидан купи Европани чемпионатларида туп суриб келади. Болаларда хакикатдан ютишга иштиёк баланд эди ва бу куриниб турди.Лекин очик тан бериш керак бизни савия, чемпионатимиз колаверса футболчиларимиз савияси хали Кореядан илгарилаб кетмаган десам кимдир ишонмаслиги мумкинми? Биз факат мужиза туфайли ютишимиз мумкин эди, лекин мужиза руй бермади. Балки жавоб уйинида мужиза руй берар. Мужиза руй беришини жуда-жуда хохлардим.

FUT.uz. "Football Media News" MChJ, 2016 yil