• Барча учрашувлар
  • Кеча
  • Бугун
  • Эртага

Хабарлар

  • «Ювентус» голларга бой бўлган баҳсда «Аталанта»ни енгди ва чорак финалга йўл олди

  • Рукн: Янгиликлар » ЕВРОПА
  • Италия Кубоги 1/8 финал босқичидан ўрин олган «Ювентус» – «Аталанта» учрашуви ўз ниҳоясига етди. Голларга бой кечган баҳсда «кекса сеньора»нинг қўли баланд келди.

    Учрашувнинг 22-дақиқасида Пауло Дибала жамоасини олдинга олиб чиқган бўлса, 34-дақиқада Марио Манжукич ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди. 72-дақиқада захирадан майдонга тушган меҳмонлар ҳимоячиси Абдулай Конко ҳисобни қисқартирди, бироқ орадан 3 дақиқа ўтиб Миралем Пьянич ҳисобни яна оширди. Баҳснинг 81-дақиқасида «Аталанта» вакили Эммануэль Латте Лаф ҳисобни 3:2 кўринишига келтирди. Шу тариқа ушбу ғалаба «Ювентус»га чорак финал эшикларини очди.

    Италия Кубоги, 1/8 финал

    Ювентус – Аталанта 3:2 (2:0, 1:2)

    Голлар: 1:0 – 22 Дибала, 2:0 – 34 Манджукич, 2:1 – 72 Конко, 3:1 – 75, пенальти Пьянич, 3:2 – 81 Латте Лаф.

    Ювентус – Нето, Лихтштайнер, Ругани, Бардзальи, Пьянич (Бонуччи, 82), Асамоа, Эрнанес, Маркизио (Стураро, 46), Ринкон, Манджукич, Дибала (Пьяца, 62).

    Аталанта – Бериша, Кальдара, Толои, Масьелло, Конти, Фройлер, Спинаццола, Куртич (Конко, 46), Грасси (Латте Лаф, 60), Д'Алессандро (Гомес, 82), Петанья.

    Огоҳлантиришлар: Грасси (29), Толои (64), Латте Лаф (70), Фройлер (90).

  • Манба: www.fut.uz   

  • Ўқилган: 1408. Фикрлар: 1. Сана: 12.01.2017 02:54.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Чемпионатлар

Мухлислар нима деяпти?

12.01.2017 09:17
CARLOS63

Нумон Ҳасанов, адашмасам, 15 йиллар аввал Насаф сафида Осиё чемпионлар кубогида араб жамоаларидан бирига ҳал қилувчи ўйинда узоқ масофадан ажойиб ҳал қолувчи гол урганди, яхши эслолмайману, аммо уйинни тугридан тугри эфирда, тулиқ кургандим

21.11.2016 14:32
STIG

Яхши хабар айникса биз узбек мухлислари учун. Даже Россияда Матч-ТВ уюшмаси ЛаЛига кимматлиги учун курсатмаётган бир вактда бизникилар бунга бефарк булмаганликларини узи ЖУДА КАТТА ГАП.

Келгусида омад ва бунданда купини кутиб коламиз.

15.11.2016 20:36
Манчестер

Салом фанатдошлар!
Шу анчадан бери сайтда коммент колдирмаятгандим.
Асабни асрайлик ва реал куз билан бахо берайлик. Узбекистонни Кореяни уйида ютишига ишониш бу реалликдан анча йирок нарса эмасми? Бизни легионерларимиз Россия чемпионатидан нарига утмаган. Корея футболчиларини ярмидан купи Европани чемпионатларида туп суриб келади. Болаларда хакикатдан ютишга иштиёк баланд эди ва бу куриниб турди.Лекин очик тан бериш керак бизни савия, чемпионатимиз колаверса футболчиларимиз савияси хали Кореядан илгарилаб кетмаган десам кимдир ишонмаслиги мумкинми? Биз факат мужиза туфайли ютишимиз мумкин эди, лекин мужиза руй бермади. Балки жавоб уйинида мужиза руй берар. Мужиза руй беришини жуда-жуда хохлардим.

FUT.uz. "Football Media News" MChJ, 2016 yil