• Барча учрашувлар
  • Кеча
  • Бугун
  • Эртага

Хабарлар

  • Зайниддин Зидан: «Севилья» билан ўйин қийин ўтиши табиий

  • Рукн: Янгиликлар » ЕВРОПА
  • "Реал" бош мураббийи Зайниддин Зидан Испания кубогининг 1/8 финалида "Севилья" билан учрашув олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.

    "Албатта, ҳар бир жамоа требл этишни истайди, лекин бунга эришиш осонлик билан бўлмайди. Треблга кучли машғулотлар ва бирдамлик билан эришиш мумкин.

    Эртанги ўйин жуда муҳим.

    Ўйиннинг илк дақиқаларидан турли хил босимга тайёр туришимиз керак.

    «Севилья» билан ўйин қийин кечишига шубҳа йўқ.

    "Севилья" феноменал ўйин кўрсатмоқда ва жуда ҳам қийин вазифани бажаришмоқда. Рақибимиз сафида юқори савияга эга бўлган футболчилар мавжуд.

    "Реал"нинг деярли барча футболчилари гол урганидан албатта хурсанд бўлдим. Бироқ, жамоа ҳимоячилардан гол талаб қилмаганди", - дейди Зидан.

  • Манба: www.fut.uz   

  • Ўқилган: 1763. Фикрлар: 0. Сана: 11.01.2017 20:37.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Чемпионатлар

Мухлислар нима деяпти?

12.01.2017 09:17
CARLOS63

Нумон Ҳасанов, адашмасам, 15 йиллар аввал Насаф сафида Осиё чемпионлар кубогида араб жамоаларидан бирига ҳал қилувчи ўйинда узоқ масофадан ажойиб ҳал қолувчи гол урганди, яхши эслолмайману, аммо уйинни тугридан тугри эфирда, тулиқ кургандим

21.11.2016 14:32
STIG

Яхши хабар айникса биз узбек мухлислари учун. Даже Россияда Матч-ТВ уюшмаси ЛаЛига кимматлиги учун курсатмаётган бир вактда бизникилар бунга бефарк булмаганликларини узи ЖУДА КАТТА ГАП.

Келгусида омад ва бунданда купини кутиб коламиз.

15.11.2016 20:36
Манчестер

Салом фанатдошлар!
Шу анчадан бери сайтда коммент колдирмаятгандим.
Асабни асрайлик ва реал куз билан бахо берайлик. Узбекистонни Кореяни уйида ютишига ишониш бу реалликдан анча йирок нарса эмасми? Бизни легионерларимиз Россия чемпионатидан нарига утмаган. Корея футболчиларини ярмидан купи Европани чемпионатларида туп суриб келади. Болаларда хакикатдан ютишга иштиёк баланд эди ва бу куриниб турди.Лекин очик тан бериш керак бизни савия, чемпионатимиз колаверса футболчиларимиз савияси хали Кореядан илгарилаб кетмаган десам кимдир ишонмаслиги мумкинми? Биз факат мужиза туфайли ютишимиз мумкин эди, лекин мужиза руй бермади. Балки жавоб уйинида мужиза руй берар. Мужиза руй беришини жуда-жуда хохлардим.

FUT.uz. "Football Media News" MChJ, 2016 yil