• Барча учрашувлар
  • Кеча
  • Бугун
  • Эртага

Хабарлар

  • Гвардиола Тер Штегенни «Манчестер Сити»га чақирди

  • Рукн: Янгиликлар » ЕВРОПА
  • «Барселона» посбони Марк-Андре тер Штеген Англиянинг «Манчестер Сити» клуби сафини тўлдириши мумкин.

    Германиялик дарвозабоннинг сўзларига кўра, Хосеп Гвардиола уни янги жамоасига чақирган.

    Масала ҳал бўлмаслиги деярли аниқ, чунеки Манчестерга Марк-Андренинг чилилик собиқ жамоадоши Клаудио Браво трансфер қилинган.

    «Гвардиола менга оёқ билан яхши ўйнай оладиган дарвозабон кераклигини айтди. Бутун дунё Гвардиолани ҳам инсон ҳам футболчи сифатида яхши билади. У ўйинни яхши кўра олади. Агар Каталониядаги вазият ўзгармаганда, ўзимга бошқа жамоа топишимга тўғри келган бўларди. Бироқ, «Барселона»дагилар менинг вақтим келганини айтишди, қўллаб-қувватлашди, шунинг учун қолишни истадим. Гвардиола мени «Манчестер Сити»га чақирди, бироқ келажагимни «Барселона»да кўряпман, - дейди дарвозабон.

  • Манба: www.soccer.ru   

  • Ўқилган: 2135. Фикрлар: 0. Сана: 11.01.2017 19:40.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Чемпионатлар

Мухлислар нима деяпти?

12.01.2017 09:17
CARLOS63

Нумон Ҳасанов, адашмасам, 15 йиллар аввал Насаф сафида Осиё чемпионлар кубогида араб жамоаларидан бирига ҳал қилувчи ўйинда узоқ масофадан ажойиб ҳал қолувчи гол урганди, яхши эслолмайману, аммо уйинни тугридан тугри эфирда, тулиқ кургандим

21.11.2016 14:32
STIG

Яхши хабар айникса биз узбек мухлислари учун. Даже Россияда Матч-ТВ уюшмаси ЛаЛига кимматлиги учун курсатмаётган бир вактда бизникилар бунга бефарк булмаганликларини узи ЖУДА КАТТА ГАП.

Келгусида омад ва бунданда купини кутиб коламиз.

15.11.2016 20:36
Манчестер

Салом фанатдошлар!
Шу анчадан бери сайтда коммент колдирмаятгандим.
Асабни асрайлик ва реал куз билан бахо берайлик. Узбекистонни Кореяни уйида ютишига ишониш бу реалликдан анча йирок нарса эмасми? Бизни легионерларимиз Россия чемпионатидан нарига утмаган. Корея футболчиларини ярмидан купи Европани чемпионатларида туп суриб келади. Болаларда хакикатдан ютишга иштиёк баланд эди ва бу куриниб турди.Лекин очик тан бериш керак бизни савия, чемпионатимиз колаверса футболчиларимиз савияси хали Кореядан илгарилаб кетмаган десам кимдир ишонмаслиги мумкинми? Биз факат мужиза туфайли ютишимиз мумкин эди, лекин мужиза руй бермади. Балки жавоб уйинида мужиза руй берар. Мужиза руй беришини жуда-жуда хохлардим.

FUT.uz. "Football Media News" MChJ, 2016 yil